date

Электромобиллар ҳам табиат учун хавфсиз эмас экан

Электромобиллар ҳам табиат учун хавфсиз эмас экан

Одатда электромобиллар экологияга дўстона, табиатга зиён етказмайдиган транспорт тури сифатида тарғиб қилинади. Аммо Калифорния университети олимлари олиб борган янги тадқиқот бу фикрга жиддий савол қўйди. Улар электромобилларни қувватлаш станцияларининг кутилмаган хавфини очиб беришди.
Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилган тажрибаларда мутахассислар 50 та Tesla Supercharger станциялари атрофидаги ҳаво сифатини таҳлил қилишди. Натижалар кутилмаган бўлди: зарядлаш пунктлари яқинида ҳавода инсон саломатлиги учун хавфли бўлган майда заррачалар сони икки баробар юқори экани маълум бўлди.
Ҳисоб-китобларга кўра, бундай станциялар атрофида ҳар кубометр ҳавода зарарли заррачалар 15–20 микрограммгача етиши мумкин. Солиштириш учун, ички ёнув двигателлари учун ёқилғи қуйиш шохобчаларида бу кўрсаткич ҳар кубометрга 12 микрограммни ташкил этган.
Олимларнинг айтишича, бу ҳолатнинг асосий сабаби ҳаводаги чанг, шиналарнинг майдаланган бўлаклари ҳамда заряд станциялари яқинида жойлашган қум заррачаларидир. Уларнинг фикрича, электромобиллар ўзлари ҳавога газ чиқармаса-да, улардан фойдаланиш инфратузилмаси саломатлик учун муайян хавф туғдириши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Электромобиллар ҳам табиат учун хавфсиз эмас экан