Euro NCAP ташкилоти бир қанча енгил машиналарни тўқнашув тестидан ўтказди ва “ўз синфидаги энг яхшиси”ни аниқлади, деб ёзмоқда Carzone.uz сайти. Бу автомобиллар умумий рейтингда беш юлдузчага лойиқ топилди ва алоҳида синовларда юксак натижалар кўрсатди.
“Кичик кроссовер” категориясида совриндор Vokswagen Tiguan бўлди. Унда ўтирган ҳайдовчи ва катта ёшли йўловчиларнинг ҳимояси 96 фоиз, болаларники эса 84 фоизга баҳоланди. Euro NCAP экспертлари кузов структураси олд ва ёндан зарбаларга дош бергани ҳамда автотормозлаш тизими пухта ишлашини алоҳида қайд этишди. Хавфсизлик тизимининг ишлаши 68 фоизга баҳоланди.
“Кичик оилавий автомобил” категорияси бўйича Hyundai Ioniq гибрид хэтчбекига етадигани топилмади. Катта ёшли йўловчилар ҳимояси 91 фоиз, болаларники 80 фоиз, хавфсизлик тизими эса 82 фоиз деб баҳоланди. Автомобилни полосада тутиб юриш тизими диққатга сазоворлиги эслаб ўтилди.
“Катта оилавий автомобиль” категориясида Toyota Prius энг яхшиси деб топилди. Катталарнинг ҳимояси 92 фоиз, болаларники 82 фоиз. Хавфсизлик тизими баҳоси 85 фоиз. “Приус”нинг асос версиясида ҳам Toyota Safety Sense тизими ўрнатилган бўлиб, қарама-қарши тўқнашувларнинг олдини олади ва пиёдаларни ҳам сезади.
Бу йили Euro NCAP пиёдаларни “кўрадиган” автотормозлаш тизимига алоҳида эътибор бермоқда. Умуман, баҳолаш мезони янада қатъийлашганини айтиб ўтиш жоиз. Асосий баҳо автомобилнинг асос комплектациясига бериляпти. Хавфсизлик тизими билан тўла жиҳозланган версияси эса алоҳида баҳоланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди