Энди Ўзбекистонда исм ёзилган рақамли автомобиллар пайдо бўлади

Ўзбекистонда автомобил рақамларига исм ёки махсус ёзув киритиш имконияти яратилади. 2026 йил 1 январдан бошлаб “Узавтомотобелги” давлат унитар корхонаси бундай ноёб рақамларни тайёрлайди ва улар очиқ ким ошди электрон савдолари орқали тақдим этилади. Бир рақамда олтитагача ҳарф ва (ёки) рақамлар комбинациясидан фойдаланиш мумкин. Ноёб рақамлар амалдаги рақамларни такрорламаслиги ҳамда қонунчилик ва ахлоқий нормаларга зид маъно касб этмаслиги керак.
Ўзбекистонда автомашина рақамларига шахсий исм ёзиб чиқариш имконияти яратилади. Бу мамлакатимизда автомобиль соҳасидаги янги ва ноёб хизмат сифатида баҳоланмоқда. Ҳукуматнинг 562-сонли қарорига асосан, эндиликда исталган шахс ўз хоҳишига кўра автомобил рақамида исм ёки махсус ёзув акс эттириши мумкин бўлади.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб "Uzavtomotobelgi" давлат унитар корхонасига махсус ваколат берилади. Ушбу корхона аҳоли талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда автомототранспорт воситалари учун ноёб рақамларни тайёрлайди. Бу рақамлар очиқ ким ошди электрон савдолар орқали тақдим этилади.
Янги тартибга мувофиқ, бир давлат рақамида олтитагача ҳарф ва (ёки) рақамлар комбинациясидан фойдаланиш мумкин. Бу эса ҳар бир шахсга ўз машина рақамини ўзича махсус ва шахсий кўринишда безатиш имконини беради. Масалан, "ELYOR", "AZIZA", "ODIL" ёки ҳатто шаҳар номи – "BUXORO" каби ёзувлар билан машиналар кўриниши мумкин.
Шу билан бирга, қатор талаб ва чекловлар ҳам белгиланган. Ноёб рақамлар амалдаги рақамларни такрорламаслиги ва қонунчилик ҳамда ахлоқий нормаларга зид маъно касб этмаслиги шарт. Бунинг орқали тизимда тартиб ва шаффофлик таъминланиши кўзда тутилган.































Изоҳлар 0
…