Audi компанияси BMW X6 ва Mercedes-Benz GLE Coupe билан рақобатлашадиган Q8 концепт-карини Детройт автосалонида намойиш этади. Янги моделнинг дизайн-скетчлари компания шеф-дизайнери Марк Лихтедан интервью олган, деб ёзмоқда Дарё.уз сайти.
Лихте Q8 ҳақида ҳеч қандай батафсил ахборот бермаган, хусусан, модель қачондан бошлаб серияли тарзда ишлаб чиқарилишига ҳам аниқлик киритмаган. Айни вақтда, кроссовер суратларининг бирида олд бамперда e-tron ёзуви акс этган. Бу автомобиль электромотор билан таъминланишидан дарак бўлиши мумкин.
Лихтенинг қўшимча қилишича, 2017 йил ёзида тақдим этилиши кутилаётган янги авлод Audi A8 седани автомобилнинг баъзи функцияларини бошқариш билан боғлиқ «мутлақо янги концепция» билан таъминланади. Кейинчалик бу ечимлардан компаниянинг бошқа моделларида ҳам фойдаланилади.
Audi компанияси раҳбарияти Q8 йўлтанламаси ишлаб чиқилишини 2014 йили маъқуллаган эди. Ўшанда модель Porsche Cayenne, Audi Q7 ва Bentley Bentayga’га асос бўлган MLB-Evo платформасида қурилиши маълум қилинган эди. Шунингдек, Q8’нинг Tesla Model X билан рақобатга кирадиган тўлиқ электр версияси ҳам бўлиши билдирилган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади