Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида узунлиги 24 кмга чўзилган транспорт йўлаги барпо этиш ишлари бошланди. Унга киритилган сармоя 46 млрд юанлиги баҳоланмоқда (бу тахминан 6,6 млрд долларга тенг), деб ёзади Carzone сайти.
Лойиҳага асосан транспорт йўлаги тоннел-кўприклар ва сунъий оролчалардан ташкил топади. У Шэньчжэн шаҳрининг яқинидаги Чжуцзян дарёси этаги қирғоқларини бирлаштиради.
Кўрфазнинг икки тарафи орасидаги масофа илгари 2 соатда босиб ўтилса, қурилиш ишлари якун топгач, 20 дақиқага тушади. Йўл икки йўналишда саккиз полосадан иборат. Тоннел-кўприк ўтиш йўлида соатига 100 км тезликда юрилади.
ХХР уч йил давомида транспорт инфраструктураси қурилиши лойиҳалари учун 725 млрд доллар сармоялашини май ойининг охирида Хитой Халқаро радиоси (CRI) эълон қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди