Найроби университетининг (University of Nairobi) уч талабаси қуёшдан қувват оладиган мотоцикл яратди. Чарлз Ожинго, Роберт Ачож ва Жейм Оголелар ихтиросига Ecotran номини берди. Яқинда эколойиҳа мансабдорлар диққатини тортди ва уларга давлат хазинасидан молиявий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.
Лойиҳани талабалар уч эски мотоциклни чавоқлашдан бошлаган. Анъанавий двигатель ўрнига электромотор ўрнатилган, бироқ маблағ етишмаслиги сабаб аккумулятор қўя олишмаган.
Молиявий кўмак олингач, Ecotran иккита қуёш батареяли бўлди. Бири тегишли вазифасини бажарган вақтда иккинчиси қуёш нуридан қувват олади.
Шундай қилиб ихтирочи талабаларнинг иши юришиб кетди. Ҳозир Ecotran 35 нусха ишлаб чиқарилган. Тўғри, мотоциклнинг ташқи кўриниши камтарона, йўл захираси 50 км, тоққа ўрлай олмайди. Шунга қарамасдан унинг муаллифлари изланишдан тўхтагани йўқ, мотоциклни такомиллаштириш ва зарядлаш станциялари тармоғини кенгайтириш ҳаракатида юрибди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди