Great Wall компанияси Россияда 8 цилиндрли СОУО S2000 мотоциклини сотади

Хитойнинг Great Wall компанияси ўзининг 8 цилиндрли Souo S2000 оғир мотоциклини Россия бозорига олиб чиқишга тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу модель дунёдаги илк 2,0 литрли горизонтал-оппозит двигатель ва 8 поғонали роботлаштирилган трансмиссия билан жиҳозланган. Мотоцикл замонавий тормоз тизими, 12 дюймли рақамли панел ҳамда қулайлик яратувчи иситиш ва аудиотизимларга эга. Ҳозирда сертификатлаш ишлари якунланмоқда ва янги техника савдолари жорий йил якунига қадар бошланиши кутилмоқда.
Хитойнинг "Great Wall" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "СОУО S2000" оғир мотоцикли Россия бозорига кириб келишга тайёрланмоқда. Ушбу модель машҳур "Honda Голд Wинг" круизерларининг аналоги ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com xabar беради.
Ҳозирда техникани сертификатлаш жараёнлари якунланмоқда.

"За рулем" нашри бош муҳаррири Максим Кадаковнинг сўзларига кўра, компания айни пайтда дистрибютор қидириш билан банд. Агар барча жараёнлар режа асосида кетса, янги мотоцикл савдолари жорий йилнинг охирига қадар бошланиши кутилмоқда.
"СОУО S2000" ўзининг техник кўрсаткичлари билан ажралиб туради. У 2,0 литр ҳажмли ва 154 от кучига эга бўлган дунёдаги илк горизонтал-оппозит 8 цилиндрли двигатель билан жиҳозланган.

Мазкур куч агрегати 8 поғонали роботлаштирилган трансмиссия билан бирга ишлайди.
Мотоцикл қуйма алюминий рамага қурилган бўлиб, замонавий "Ҳоссаcк" услубидаги осма ва "Брембо" тормоз тизимига эга. Шунингдек, унинг жиҳозлар рўйхатидан 12 дюймли рақамли панел, ўриндиқ ва тутқичларни иситиш тизими ҳамда "Bluetooth" аудиотизими ўрин олган.






























Изоҳлар 0
…