date
views 9 157

Канадада 100 автомобиль иштирокида оммавий авария юз берди

Канадада 100 автомобиль иштирокида оммавий авария юз берди

Канадада қарийб 100 автомобиль иштирокида оммавий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. «Дарё»нинг ёзишича, ҳодиса Онтарио вилоятидаги 401-трассада юз берган.

Интернетда ҳодиса жойидан олинган бир неча видео пайдо бўлган. Уларнинг бирида бошқарувни йўқотган юк машинаси тирбандликда туриб қолган автомобилларга бориб урилаётгани акс этган.

Маҳаллий маъмурият вакилларининг сўзларига кўра, шосседан жануброқда жойлашган Онтарио кўлидан келган кучли қор сабабли, йўлнинг бу қисмида кўриш узоқлиги сезиларли даражада қисқарган.

Оммавий авария оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган, бир неча киши кичик тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Канадада 100 автомобиль иштирокида оммавий авария юз берди