12:54 / 21.01.2017
6 779

Tesla автопилоти ҳайдовчининг ўлимига айбдор эмас деб топилди

Tesla автопилоти ҳайдовчининг ўлимига айбдор эмас деб топилди

АҚШнинг Трассалардаги ҳаракат хавфсизлиги бўйича миллий бошқармаси 2016 йил майида Tesla Model S иштирокида содир бўлиб, ҳайдовчининг ўлимини келтириб чиқарган автоҳалокатни текшириш натижаларини эълон қилди, деб ёзади "Дарё" нашри. Терговчилар Tesla автопилоти нормал тарзда ишлаган ва ҳалокатга сабаб бўлмаган деган хулосага келди.

Ҳисоботда айтилишича, электромобилнинг автоматик тормозланиш тизими, биринчи навбатда, ҳаракат чоғида тўқнашувлар олдини олиш учун кўзда тутилган. Tesla’нинг қаршисига тўсатдан туташ йўлдан юк машинаси чиқиб қолганида, у вазиятга таъсир ўтказган бўлиши мумкин эмас.

Шу билан бирга, Tesla автопилоти автомобиль томонидан тўлиқ бошқарувга мўлжалланмаган ва ҳайдовчи томонидан доимий назоратни талаб қилади. Бошқармадагилар таъкидлашича, авариядан сўнг Tesla яна бир страховка тизимини қўшди. Энди машина ҳайдовчи қўли билан рулни тутиб туришини назорат қилади, агар у огоҳлантиришдан кейин ҳам рулни тутмаса, автопилот сафар якунлангунича, ўчади.

Текширув, шунингдек, Tesla машиналарида рулни автоматик бошқариш режими пайдо бўлганидан кейин, авариялар сони 40 фоизга камайганини кўрсатди.

ЙТҲ 2016 йилнинг 7 май куни, шимолий Флоридада содир бўлди. Model S автомобили шоссе бўйлаб ҳаракатланаётган вақтида юқори ёруғлик туфайли юк машинасининг тиркамаси тагига олд қисми билан кириб кетган. Бунинг оқибатида 40 ёшли Жошуа Браун ҳалок бўлди. Tesla вакилларининг қайд этишича, агар автомобиль тиркаманинг олди ёки орқа қисмига урилганида, хавфсизлик воситалари ҳайдовчининг жонини сақлаб қолиши мумкин эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Tesla автопилоти ҳайдовчининг ўлимига айбдор эмас деб топилди