Audi брендининг энг "кичик" модели Audi A1 Auto motor und sport журнали томонидан журналхонлар орасида ўтказилган сўровномага кўра "Кичик автомобиль" тоифасида, Audi A3 эса "Ихчам автомобиль" тоифасида энг яхши деб топилди. Мукофотларни топшириш маросими Штутгартда бўлиб ўтди, деб ёзади Кун.уз сайти.
"Энг яхши автомобиль – 2017" танловидаги иккита ғалаба янги йилда бизни олға интилтирувчи куч билан қувватлантирди. Ушбу муваффақият автомобилларимиз ҳамон ҳайрат уйғотишини кўрсатмоқда. Бу бизга келажакдаги йўлимизда ишонч беради", деб ғалабаларга изоҳ берди Audi AG бошқарув раиси Руперт Штадлер.
"Audi A1 ва Audi A3 моделлари Audi’нинг ихчам шаклдаги моделларида бўлган барча яхши нарсани таклиф қилади. Муваффақиятнинг бу рецепти билан икки модел юқори савдо ҳажмларини кўрсатмоқда", деб қўшимча қилди Audi AG бошқаруви аъзоси Дитер Воггенрейтер.
Жорий йилда журнал танловни 41-маротаба ўтказмоқда, журналхонлар 11 тоифа бўйича 378 та моделдан энг яхшиларини танладилар. A1 ва A3 моделларидан ташқари, Audi’нинг Q7 модели ҳам яхши натижа кўрсатди, у "Катта йўлтанламас" тоифасида 2-ўринга лойиқ деб топилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда