Германиянинг Mercedes-Benz компанияси E синфидаги универсалнинг «кучайтирилган» AMG-тоифасини намойиш қилди. Унинг топ S-варианти 612 от кучига эга двигатель билан жиҳозланади, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Универсалга 4.0 литрли битурбо V8 двигатели ўрнатилади.
Mercedes-AMG E 63 Estate моделининг барча намуналарига 9 диапазонли AMG Sportshift MCT автоматик узатмалар қутиси жойланади. Унинг гидротрансформатори электрон бошқарувли узатма билан алмаштирилган.
Автомобилнинг бош намунаси жойидан соатига 100 км тезликка 3,6 сонияда эришади. 612 от кучига эга мотор ўрнатилгани 0,1 сония тезроқ.
Универсал, шунингдек, барча ғилдиракларни етакчи қилувчи 4Matic+ тизимига ҳам эга. Бунда, айланувчи лаҳзалар олд ва орқа ўқларга бирдек тақсимланиши ёки фақат орқа ўққа ўтказилиши мумкин.
Mercedes-AMG E 63 Estate моделининг арзон намунаси бошқарув электроникаси ишлаш тартибини ўзгартириш тизими, Command мультимедиа тизими ва карбон-керамик тормозларига ҳам эга бўлади.
«Кучайтирилган» универсалнинг илк тақдимоти март ойида Женева автокўргазмасида бўлиб ўтади ва шу йилнинг июнь ойидан сотувга чиқарилади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди