9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида даҳшатли автоҳалокат юз бергани ҳақида хабар берган эдик. ЙТҲ ҳақида ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳида хабар тарқатилган эди. Орадан бироз вақт ўтиб мазкур автоҳалокатга алоқадор фотосуратлар тарқалди.
Суратларда акс этганидек, Spark ҳамда Matiz автомобиллари деярли темир-терсакка айланган. Воқеадан бехабар инсон ҳам фотосуратларни кўриши билан, ҳалокатдан сўнг бирор киши тирик қолмаганини англаши қийин эмас.
Эслатиб ўтамиз, Юнусобод туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 7 киши вафот этган. Воқеага гувоҳ бўлган ўнлаб кишилар ана шундай маълумотни етказишди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, айрим манбаларда автоҳалокат 4 кишининг ўлимига сабаб бўлганлиги айтилмоқда. Ҳозирча Ички ишлар вазирлиги бу воқеа юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди