18:41 / 17.02.2017
9 724

Ўзбекистон Россияда муддати тугаган автомобилларни қайта ишламоқчи

Ўзбекистон Россияда муддати тугаган автомобилларни қайта ишламоқчи

Ўзбекистон ҳукумати автомобилларни импорт қилишда олинадиган утилизация йиғимини бекор қилиш эвазига ўзбек автомобилларини утилизация қилувчи корхона қуришни таклиф қилди, деб ёзмоқда Соф.уз сайти.

Россияда янги ва фойдаланилган транспорт воситалари учун утилизация йиғими ундириш 2012 йил 1 сентябрдан жорий этилган. Йиғимнинг жорий этилишига Россиянинг ЖСТга кириши ва транспорт воситалари учун импорт йиғими 30%дан 25%га туширилиши сабаб бўлган.

"Ўзбекистон Россия ҳудудида ўз ҳисобидан автомобилларни утилизация қилувчи корхона қуриш эвазига автомобилларни Россияга импорт қилишда тўланадиган утилизация йиғимини бекор қилишни таклиф этди", — деди агентлик манбаси.

Унинг айтишича, мазкур ташаббус Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг Тошкентда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида муҳокама қилинди.

"Томонлар ҳозирда ушбу таклифни ўрганишмоқда, хусусан, утилизация корхонасини жойлаштириш учун майдон ажратиш имконияти кўриб чиқилмоқда", — деди манба.

Утилизация — хизмат муддатини ўтаб бўлган ёки нуқсонли маҳсулотларни қайта ишлаш, қайта фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришда унинг утилизация қилиниш даражаси ҳам кўриб чиқилади. Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнидаги чиқиндилар ва ишлаб чиқарилган маҳсулот фойдаланиш муддати тугаганидан сўнг утилизация қилинади.

Илгарироқ Ўзбекистон Россиядан шунингдек, ўзбек дистрибюторларига утилизация йиғимларини тўлашни кечиктиришни, тўловни автомобил харидорга сотилганидан сўнг ёки божхона кўригидан ўтганидан сўнг 90 кун давомида тўлаш имкониятини беришни сўраганди.

Ўзбекистон томонининг билдиришича, автомобиллар учун утилизация йиғимининг жорий этилиши ўзбек автомобилларининг қимматлашига ва маҳсулотнинг Россия бозорига кириши шароитлари ёмонлашишига олиб келган.

Европа бизнеси автоишлабчиқарувчилар ассоциацияси қўмитасининг маълумотига кўра, 2016 йилда GM Uzbekistanнинг Россиядаги савдо ҳажми 1,96 бараварга —10385 дона автомобилга тушиб кетган. Утилизация йиғими жорий этилган 2012 йилдан буён GM Uzbekistanнинг Россия бозоридаги савдо ҳажми деярли 8,5 бараварга камайган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистон Россияда муддати тугаган автомобилларни қайта ишламоқчи