
28 февраль куни Тошкентнинг Ўзгариш даҳасида Mercedes-Benz русумли автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Facebook‘даги «Водители Ташкента» гуруҳига асосланиб «Дарё» маълум қилди.
Постга илова қилинган сурат автобусдан анча орқада туриб олинган бўлиб, унда жамоат транспорти воситасидан қуюқ тутун чиқаётганини кўриш мумкин. «Навбатдаги автобус ёнмоқда», — дейилади постда.
Изоҳларда фойдаланувчиларнинг воқеага нисбатан таажжуб ва норозилик тўла фикрларини ўқиш мумкин.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар, шунингдек, автобус қай даражада зарар кўргани ҳақида маълумот йўқ. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар