18:57 / 17.03.2017
21 724

Ўзбекистонда чиройли автомобиль номерлари сотилмайди

Ўзбекистонда чиройли автомобиль номерлари сотилмайди

Ўзбекистон ҳозирча "555", "777" каби чиройли автомобил номерларини сотувга чиқаришни режалаштирмаган, деб ёзмоқда Соф.уз сайти.

Бироз олдин ижтимоий тармоқларда фуқаролар танловига қараб автомобил номерлари сотилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Фойдаланувчилар ҳатто гуёки тасдиқланган нархларни ҳам чоп этишган эди. Унга кўра "чиройли" номерлар 3 миллиондан 30 миллион сўмгача бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

"Ўзбекистонда давлат рақамларини сотиш тажрибаси йўқ ва режалаштирилмаган ҳам. Бундай амалиёт дунёнинг айрим мамлакатларида қўлланилади, шунинг учун ҳам бизнинг автомобилчиларимизда ҳам шундай саволлар пайдо бўлмоқда. Автомобил давлат рақами нархи қонун томонидан белгиланган, қолгани — уйдирма. Номерлар тасодифий равишда берилади", — деди суҳбатдош.

Ўзбекистонда чиройли номерларга қизиқиш жуда катта. Айрим автомобилчилар чиройли номер билан юришни қўшимча "обруй" ёки "безак" деб тушунади. Шунинг учун ҳам бундай кишилар чиройли номер учун мўмайгина пул тўлашга тайёр.

Кўпгина мамлакатларда бундай имкониятдан давлат ғазнасини бойитиш учун унумли фойдаланишади. Дунёдаги энг қиммат 10та автомобил номерлари БААдаги аукционларда 1,1 млн. — 9 млн. доллар нархларда сотилган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда автомобил давлат рақами олиш учун 225 минг сўм тўлаш керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда чиройли автомобиль номерлари сотилмайди