Бир вақтлар “копейка” номи билан машҳур бўлган ва собиқ иттифоқда энг кўп сотилган машиналар қаторидан жой олган ВАЗ 2101 модели янги кўринишда автомобиль бозорига қайтмоқда. Албатта, машина совет давридаги турдошига умуман ўхшамайди, аксинча у кўпроқ Американинг қиммат спорткарларини қайсидир маънода такрорлайди.
Дизайнерлар Америка спорткарларидан илҳом олишган кўринади. Янги 2101 ташқи жиҳатидан Ford Mustang ва Chevrolet Camaro спорткарларининг ажойиб уйғунлашуви дейиш мумкин.
Унинг техник тавсифлари борасида ҳам кўп нарса маълум эмас. Машинага 2.0 литрли кучайтирилган, 200 от кучига эга мотор ўрнатилади. Ишлаб чиқарувчилар ёқилғи сарфи 100 кмга 6 литр бўлишини ваъда қилишмоқда, деб ёзади Кун нашри.
Машина 2017 йил охиридан савдо чиқиши кутилаяпти. Унинг қанча туриши ҳам эълон қилингани йўқ.
ВАЗ 2101 седани 1970 йил апрелидан ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг турли намуналари ҳисобга олинганда жами 4,85 млн дона ишлаб чиқилган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”