11:00 / 20.03.2017
6 962

Хитойда митти, бўйдор электромобиль намойиш этилди

Хитойда митти, бўйдор электромобиль намойиш этилди

Цзинан шаҳрида ўтказилган электромобиллар кўргазмасида Byvin Xiaozhuangyuan E-Ass электромобили намойиш этилди, деб ёзади Carzone сайти. У жудаям ихчамлиги билан ажралиб туради.

Хитойлик автомобилсозлар ўз маҳсулоти билан дунёни лол қолдиришдан чарчамаяпти. Янги электрокар ҳам ўз ўлчами билан кишини ёқа ушлашга мажбур қилади. Узунлиги 2160, кенглиги 1270, бўйи 1600 мм.

Уни, ҳаттоки, электромобиль аташ мушкул, чунки скутер базасида ясалган бўлиб, Low-speed Electric Vehicle (LSEV) электрли машиналари синфига, яъни паст частотали синфга мансуб саналади.

Тангу тор электромобилга бор-йўғи бир киши жойлашади. Салонида вентилятор, рақамли асбоблар панели ҳамда мултимедиа комплексининг кичик дисплейи бор. Бундан ташқари радио ва плеер ўрнатилган. Анъанавий руль ўрнига скутер рулини учратасиз.

Xiaozhuangyuan E-Assни 1,6 от кучига эга бўлган электрли мотор ҳаракатлантиради. Кўпи билан 36 км/соат тезликда юриши мумкин. Электромобилча тўла заряди билан 80 км йўл боса олади. Компания маҳсулотини талабалар учун арзон транспорт воситаси деб атамоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Хитойда митти, бўйдор электромобиль намойиш этилди