GM Uzbekistan Украинанинг йирик автомобиль холдинги — АИС компаниялар гуруҳи билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар бермоқда.
АИС Украинанинг 15 вилоятида Ravon автомобиллари савдосини ривожлантириш билан шуғулланади. Шу билан бир вақтда "Богдан-Авто холдинг" дилерлик марказларига Ravon автомобилларининг янги туркуми етиб келди.
"Богдан-Авто холдинг" матбуот хизматининг маълум қилишича, дилерларга 2017 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар етказиб берилди. Янги Ravon R2 бир неча ой ичидаёқ Украина бозорида энг кўп сотилувчи автомобилга айланди.
Шу тарзда Ravon қисқа вақт ичида Украинадаги энг йирик дилерлик тармоғини шакллантиришга ва бутун мамлакат бозорларини қамраб олишга эришди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди