09:19 / 24.03.2017
7 267

Тошкентнинг 400 чорраҳасида камералар фаолияти йўлга қўйилади

Тошкентнинг 400 чорраҳасида камералар фаолияти йўлга қўйилади
Тошкентнинг 115та чорраҳасига ўрнатилган камералар ҳамда йўллардаги тезлик ўлчовчи радарлар ўз самарасини бера бошлади. Хусусан, камералар жарима ёзишни бошлаган 15 март куни 8 минг 500дан ортиқ қоидабузарлик аниқланган бўлса, Тошкент шаҳар ИИББ тақдим этган маълумотларга кўра, 22 мартга келиб, бу рақам деярли 4 баробарга камайган ва 2 минг атрофини ташкил этган, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Шу билан бирга, таъкидланишича, бу ишлар янада такомиллаштирилади ва давом этади. Хусусан, республика Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси инспектори, капитан Акмал Юнусовнинг маълум қилишича, камералар фаолиятини йўлга қўйишнинг иккинчи босқичида Тошкент шаҳрининг 400 чорраҳаси қамраб олинади. Учинчи босқичда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маъмурий марказларидаги чорраҳаларда камералар қоидабузарликларни қайд эта бошлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентнинг 400 чорраҳасида камералар фаолияти йўлга қўйилади