
Хусусан, мазкур йўл кўрсаткичлари шаҳарнинг Лабзак ва Навоий кўчалари ҳамда Абай ва Абдулла Қодирий кўчалари туташган икки марказий чорраҳада ўрнатилди.

Белгилар йўлга чизилган тўхташ чизиғи ёнига ўрнатилмоқда. «Газета.uz»нинг ёзишича, бош ҳарфлар билан «STOP» сўзи ёзилган ахборот-ишора белгиси, Ўзбекистон ЙҲҚга мувофиқ, светофор ёки бошқарувчининг тақиқловчи сигналида транспорт воситасининг тўхташ жойини англатади.

Бундан ташқари, йўл-коммунал хизматлари йўллардаги ишораларни янгилай бошлади. Жумладан, Амир Темур хиёбони билан кесишувчи кўчаларда стоп-чизиқлар ва пиёдалар йўлаклари белгилаб қўйилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг