GM Uzbekistan компанияси ходимлари Ўзбекистон шаҳарлари бўйича бир ҳафта давом этадиган Rally Muynak автопойгаси давомида Chevrolet Orlando ва янги модель – Chevrolet Tracker’ни синовдан ўтказади, деб хабар бермоқда Kun.uz. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилмоқда. Бу лойиҳадан мақсад Ўзбекистон бўйлаб автомобилларда саёҳатларни оммалаштиришдан иборат.
Автопойга иштирокчилари бир ҳафта давомида Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарлар, Чашма мажмуаси ва Нуротадаги Александр Македонскийнинг “Нур” қалъаси харобалари, Қизилқум чўли, Айдаркўл қўли ва юртимизнинг бошқа кўплаб қизиқарли жойларига ташриф буюради. Автосаёҳатчиларни йўлда Аёз-Қалъа қўрғони, Амударёдан кечув ҳамда кўпчилик сайёҳларнинг орзуси бўлган экзотик шаҳар Мўйноқ кутмоқда.
Ушбу лойиҳада 4 автомобилда 9 киши иштирок этади. Автопойгада юртимиз автосаноати вакиллари ҳам иштирок этмоқдалар. “GM Uzbekistan” ходимлари қолган иштирокчилар баробарида автпойгада иштирок этишлари билан бирга Chevrolet Orlando ва компаниянинг янги модели – Chevrolet Tracker ни синовдан ўтказади.
“Яқинда бизнинг заводимиз Chevrolet Tracker моделини олди ва автопойгада биз бу моделни синовдан ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Бизнинг вазифамиз янги Chevrolet Tracker ва Chevrolet Orlando моделларининг мураккаб шароитларда ўзларини қандай тутишини аниқлашдан иборат. Биз автомобилларни чанг, қум шароитида ҳамда юқори ҳароратда узоқ масофага юришда синовдан ўтказамиз, бензин адаптациясига эътиборни қаратамиз, сафар якунидан кейин ҳисобот тайёрлаймиз. Шу тариқа, бу машинани чиқаришдан аввал уни бизнинг бозорга мослаштира оламиз”, деб айтмоқда “GM Uzbekistan” компаниясининг спорт бўлинмаси раҳбари Шерзод Жумаев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди