date

Tesla Хитойда AI овозли ёрдамчини рўйхатдан ўтказди

Tesla Хитойда AI овозли ёрдамчини рўйхатдан ўтказди

Tesla компанияси Хитойда генератив сунъий интеллект асосида ишловчи овозли ёрдамчи функциясини расмий рўйхатдан ўтказди.

Шанхай маълумотларига кўра, ушбу технология Хитой Кибермакон бошқармаси томонидан тасдиқланган 158 та сунъий интеллект иловалари қаторига киритилган.

Мазкур қадам Tesla томонидан Хитой автомобиль бозоридаги рақобатда ўз ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилган. Чунки маҳаллий ишлаб чиқарувчилар аллақачон ўз автомобилларига АИ тизимларини жорий қилиб улгурган.

Аввалроқ компания Хитой бозоридаги мавқеини кучайтириш учун DeepSeek ва ByteDance’нинг Doubao AI тизимларини ҳам ўз моделларига интеграция қилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бу стратегия Tesla автомобилларини маҳаллий истеъмолчилар учун янада қулай ва жозибадор қилишга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Tesla Хитойда AI овозли ёрдамчини рўйхатдан ўтказди

Кўп ўқилганлар Авто янгиликлари