Бугун соат 20:05 да "Ўзбекистон" телеканалида "Мулоқот ва манфаат" номли таҳлилий кўрсатув эфирга узатилади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги "Халқ билан мулоқот" гуруҳи саҳифасига таяниб Спутник нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, кўрсатув давомида "Ўзавтосаноат" фаолиятига оид қуйидаги масалалар танқидий руҳда муҳокама этилади:
— автомобиль сотиб олишга шартнома тузиш навбатининг очиқ ва ошкора эмаслиги;
— тўловларни банк пластик карточкаси орқали амалга ошириш муаммо бўлаётгани;
— автомобилнинг шартномада кўрсатилган муддатда берилмаётгани;
— жисмоний шахслар билан тузиладиган шартномаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи ва ишлаб чиқарувчилар манфаатига хизмат қилувчи шартлар киритилганлиги;
— янги автомобилда бир қатор носозликлар мавжудлиги;
— кредитга автомобил сотиб олиш қийинлигидан норозилик мазмунидаги мурожаатларни ташкил этади.
[media=https://youtu.be/6Z4qi5DOKCA]
Кўрсатувда "GM Ўзбекистон" АЖ бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов, "GM Ўзбекистон" АЖ Маркетинг, савдо ва автосервис бўйича бошқарувчи директори Муҳиддин Султонов, "Ўзавтотеххизмат" МЧЖ бошқаруви раиси Ботирхўжа Сидиқов, "Асака" АТ банк департамент директори Беҳзод Абдурахманов, "Асака" АТ банк департамент директори ўринбосари Фаррух Тўлавов, Давлат Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилшод Азимовлар иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди