Шакира 7,4 балли зилзиладан зарар кўрган болалар учун миллионлаб долларлик ташаббус бошлади

Шакира 7,4 балли зилзиладан зарар кўрган болалар учун миллионлаб долларлик ташаббус бошлади

Колумбиялик машҳур хонанда Шакира 10 август куни содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила оқибатида зарар кўрган Choco ҳудудидаги таълим муассасаларини тиклашга ёрдам берадиган бўлди.

Шакира хайриячи Ховард Грем Баффет билан ҳамкорликда зилзиладан зарар кўрган 10 та мактабни қайта тиклаш лойиҳасида иштирок этади.

Шунингдек, Choco Технология Университетини тиклаш ишларига ҳам ҳисса қўшилади.

Лойиҳага дастлабки босқичда 1,25 миллион доллар маблағ йўналтирилади.

Шакира таълимнинг табиий офатлардан кейинги тикланишдаги аҳамияти катталигини алоҳида таъкидлади.

Хонанданинг фикрича, зилзила оқибатлари сабаб болалар ўқиш имкониятидан маҳрум бўлмаслиги керак.

Энди ушбу ташаббус орқали Choco ҳудудидаги минглаб ўқувчилар учун мактаблар қайта тикланиб, таълим жараёнини давом эттириш имконияти яратилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар