11:59 / 31.05.2017
10 998

Ишонч телефони: GM Uzbekistan қўшимча пул талаб қилган автосалонлар ҳақида маълумот беришни сўради

Ишонч телефони: GM Uzbekistan қўшимча пул талаб қилган автосалонлар ҳақида маълумот беришни сўради
Шу йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархларини шакллантиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур қарорга кўра, 1 июндан GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқариладиган барча русумдаги енгил автомобиллар миллий валюта – сўмда сотилиши лозим. Бу хабар Ўзбекистон аҳлини шошириб қўйди. Деярли барча учун узоқ кутилган бу янгиликдан сўнг, автомобиль бозоридаги вазият ҳам ўзгарди.

Хабарларга кўра, GM Uzbekistan 1 июнгача автомобиль сотишни вақтинчалик тўхтатганидан кейин, машина бозоридаги нархлар 20-30 фоизга ошиб кетган. Баъзи автомобиль эгалари 1 июндан кейин автоуловларнинг нархи кўтарилиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда, шу сабаб улар машина сотишдан воз кечишган. Натижада эса машина бозоридаги нарх кўтарилган. Айни дамда корхонада инвентаризация ишлари кетмоқда.

GM Uzbekistan компанияси юзага келган вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида расмий хабарнома чоп этди. Унга кўра, 1 июндан автосалонлардан автомобиль сотиб олишда турли тўсиқларга, масалан, дилерлик корхонасининг қоидабузарлиги ёки қўшимча маблағ талаб қилиш ҳолатлари учраган вақтда компаниянинг Ишонч телефонига (+99871 1471414) қўнғироқ қилишлари сўралган.
Эслатиб ўтиш жоизки, 1 июнгача автомобиль сотиб олиш учун тайёрланган шартнома бандлари ўзгаришсиз қолади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ишонч телефони: GM Uzbekistan қўшимча пул талаб қилган автосалонлар ҳақида маълумот беришни сўради