18:35 / 31.05.2017
9 159

Қозоғистонда Ravon R3 ишлаб чиқарила бошланди

Қозоғистонда Ravon R3 ишлаб чиқарила бошланди
GM Uzbekistan Қозоғистоннинг автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи миллий компанияси AllurGroup билан биргаликда Қўстанайдаги "СарыаркаАвтоПром" ишлаб чиқариш майдончасида Ravon Nexia R3 моделини серияли ишлаб чиқаришни бошлади, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Ravon Nexia R3 седани ишлаб чиқарилиши заводнинг мавжуд қувватларида амалга оширилади. Ҳамкорликнинг кейинги босқичи ишлаб чиқарилувчи моделларнинг кенгайтирилиши бўлиши мумкин.

Ravon’нинг Қозоғистондаги расмий дистрибьютори "Узавто Азия" компанияси мавжуд дилерлик тармоғи орқали ишлаб чиқарилаётган машиналарни сотишни амалга оширади.

Бугунги кунда Қозоғистондаги ҳамёнбоп автомобиль сегментида Ravon Nexia R3 нарх-сифат нисбатини ҳисобга олган ҳолда истеъмолчи учун энг жозибадор модел ҳисобланади. Ушбу машинани Қозоғистонда ишлаб чиқарилиши ҳисобига имтиёзли кредитлаш дастури орқали харид қилиш мумкин бўлади.

2017 йилнинг 4 ойи натижаларига кўра, Ravon Nexia R3 қозоғистонликлар томондан талаб катта бўлган енгил автомобиллар рейтингида етакчи ўринларни эгалламоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Қозоғистонда Ravon R3 ишлаб чиқарила бошланди