03:39 / 04.06.2017
17 912

Ўзбекистонда Chevrolet Tracker ишлаб чиқарилади (видео)

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида GM Uzbekistan автозаводи томонидан ишлаб чиқариладиган янги автомобиль билан танишди. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» кўрсатувида маълум қилинди, деб ёзади Дарё нашри.
Ўзбекистонда Chevrolet Tracker ишлаб чиқарилади (видео)
«GM Uzbekistan қўшма корхонаси яна бир янги автомобилни тақдим этмоқда. Tracker номига эга ушбу автоулов 140 от кучига эга бўлиб, дунё бозорида харидоргир ҳисобланади. Президентимиз ушбу автомобилнинг қулайликлари, имкониятлари, умуман олганда, дизайнини кўздан кечирди», — дейилади «Ахборот»даги хабарда.
[media=https://www.youtube.com/watch?v=RSKmCyidc0w]
Chevrolet Tracker айнан қачондан Ўзбекистон бозорида пайдо бўлиши, унинг ички бозордаги нархи қандай бўлиши ҳақида ҳозирча аниқ ахборот йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда Chevrolet Tracker ишлаб чиқарилади (видео)