Олег (исми ўзгартирилган) — яқин ўтмишда профессионал автомобил ўғриси бўлган. Айтишига қараганда ҳозир у бундай ишлаб билан шуғулланмайди, лекин тажриба ва “ҳунар” эсида қолган. Биз Олег билан учрашиб, ундан бугунги кунда Россияда автомобилллар қандай усул билан ўғирланиши ҳақида бир неча савол сўрадик.
— Ҳозир Россияда автомобил ўғрилари кўпми?
— Криминал бизнеснинг ушбу тури бугунги кунда тугаб бормоқда. Ҳозир бунақа ишлар билн ё “якка ва мустақил” ўғрилар ёки тўғри йўлан қайтган полиция ходимлари шуғулланади. Айнан шундай шахслар ёш, тажрибасиз ўғриларни топиб олиб уларни “қора ишни” бажаришга мажбур қилади. Одатда бир неча ойдан кейин улар қамоққа жўнатилади.
— Хўш, бугунги кунда автомобил ўғирлаш қандай амалга оширилади?
— Замонавий технологиялар ва барчанинг қулайликка бўлган интилиши – автомобил ўғрилари ҳаётини жуда осонлаштирди десак адашмаймиз. Масалан, ҳозир аксарият янги чиқаётган автомобиллар эшикни калитсиз очиш ва калитсиз ўт олдириш тизимлари билан жиҳозланмоқда. Бундай тизимлар ҳатто нисбатан арзон автомобилларда ҳам пайдо бўлмоқда. Автомобилни ўғирликдан ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан қараганда бундай тизим ўғрилар учун катта қулайлик яратди. Бундай услуб “рука” (узун қўл) дейилади. У иккита кичик жомадондан иборат бўлиб, уларниб бири автомобил ўғрисида иккинчиси эса автомобил эгасига яқинроқ жойда бўлиши керак. Масалан автомобил эгаси машинасини парковкага қўйиб, магазинга йўл олди десак. Бир киши чемодан билан сездирмасдан унинг орқасидан юради.
Шу вақт боша киши иккинчи жомадон билан автомобил ёнига келадива эшикни очиш тугмасини босади. Автомобил калит кодини сўраганда, автмобил ёнидаги жомадон иккинчи жомадон билан радиотўлқин орқали боғланади. Иккинчи жомадон эса автомобил эгасининг чўнтагида бўлган калит билан уланади ва ундан кодини сўрайди. Код олингач у биринчи жомадонга юборилади. Оддий қилиб тушунтирганда ушбу икки жомадон автомобил ва унинг калити орасида “удлинитель” ролини ўйнайди. Бир неча сониядан сўнг ўғри автомобил ичига кириб уни ўт олдириш ва ҳайдаб кетиши мумкин. Бунинг учун ҳеч қандай чуқур билим ёки ҳунар керак эмас. Шу икки жомадон бўлса етарли.
Энг замонавий электроника билан лиқ тўла бундай ускунани албатта магазиндан сотиб олишнинг иложи йўқ. Одатда уни криминал шахслар орасида маълум кишилар шуғулланади. Олдин бундай жомадонлар нархи 80-100 минг доллар эди. Ҳозир 20 мингга тушган. Шуни айтиш керакки ушбу мосламалар ўзидан кучри радиотўлқин чиқаради ва одам соғлиғига зарар еткизиши мумикин. Ўғирликнинг бошқа услублари ҳам бор, масалан код-граббер ёрдамида сигнализацияни очиш, двигателнинг бошқарув блокини алмаштириш, қулфини синдириш ва ҳо казолар, лекин бугунги кунда ушбу услублардан жуда кам фойдаланилмоқда. Асосан тажрибасиз ўғрилар ёки безорилар шундай услуб билан автомобил ўғирлаши мумкин.
— Эшитишимча, кўп автомобилларни эҳтиёт қисмларга бўлиб сотиш учун ўғирлашар экан, шу ростми?
— Олдин шундай эди. Эҳтиёт қисмлар танқис ва қиммат бўлган вақтда ўғрилар шундай “схемалар”дан фойдаланишар эди. Ҳозир бўлса бу оммавий эмас. Бугунги кунда Россияда ўғрилар орасида энг оммавий бўлган автомобиллар Hyundai Solaris, Kia Rio, Lada, Toyota RAV4, Toyota Camry. Айнан ушбу автомобиллар харидорлар орасида ҳам энг талабгир. Олдин ўғирланган автомобиллар МДҲ бозорларига тарқаб кетар эди, лекин охирги вақтда ўғирланган қимматбаҳо автомобилларга асосан Суриядан талаб тушмоқда. Ҳа-ҳа, айнан Сурия. Айниқса катта қимматбаҳо америка жиплари ўша ёққа кетмоқда.
Сурияда уларга талаб шунчалик кучли-ки, баъзан ҳатто ёлғондакам ўғирликлар бўлиб туради. Ушбу соҳада “айланиб” юрган киши янги автомобилни салондан сотиб олади. Бироз вақт уни ҳайдаб юрганидан кейин унинг ўзи барча яшириш қўриқлаш мосламаларини ечиб олади ва автомобилни Сурияга юбориш учун ўғриларга сотади. Унинг ўзи эса суғурта компаниясига автомобили йўқолгани ҳақида хабар қилиб, автомобилнинг тўлиқ қийматини суғурта тўлови сифатида қайтариб олади. Албатта кейинчалик бундай машинани топишнинг иложи бўлмайди.
— Автомобилни бундай мослама ёрдамида ўғирлашдан нима ҳимоя қилиши мумкин?
Бугунги кунда қимматбаҳо автомобиллар бир неча “маёқ”лар билан жиҳозланган бўлиши мумкин. “Маёқ” — бу гугурт қутиси размеридаги, кичик электрон мослама бўлиб у бир кунда ёки бир неча кунда бир марта алоқага чиқиб, ўзи турган жойнинг GPS координаталарини автомобил эгасининг электрон почтасига ёки махсус сайтга юбориши мумкин. Бир автомобил ичига нархи 100 $ атрофида бўлган бундай мосламалардан бир нечтаси яширилган бўлиши муимкин. Маёқлар доимо ўчирилган ҳолда бўлиб фақат белгиланган вақтда ёнади ва алоқага чиқади, шунинг учун уларни электрон майдонни аниқловчи асбоб ёрдамида топиш жуда қийин.
Уларнинг автоном энергия манбаи эса, бир неча йил давомида яширин ишлаш имконини беради. Ундан ташқари секрет кнопка ёки “секрет код” ҳам ўғирликдан яхши ҳимоя қилади. Маслан, двигателни ўт олдирганингиздан, бир минут ичида, бир неча кнопкани бир вақтда ёки маълум кетма-кетликда босиш керак бўлади. Кутилмаган жойда ўрнатилган механик блокиратор ҳам яхши фойда бериши мумкин. Узатмалар қутиси ёки тормоз педалига ўрнатилган блокираторлар, ўғриларни ўлжа сифатида бошқа автомобил излашга мажбур қилиши мумкин.
Манба: sputniknews-uz.com “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди