16:03 / 22.06.2017
23 533

Aвтомобилни кредитга олиш учун қандай ҳужжатлар керак?

Aвтомобилни кредитга олиш учун қандай ҳужжатлар керак?
Июнь ойининг бошида Ўзбекистоннинг бир неча банклари жисмоний шахсларга шахсий автомобиль сотиб олиш учун кредитлар бера бошлагани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Ушбу масалани ҳал қилиш учун Асака банк ва Алоқа банкнинг Самарқанд бўлимига телефон қилдик, деб ёзмоқда Спутник нашри.
Банк ходими билан суҳбатда маълум бўлишича, Асака банкнинг Самарқанд бўлими айни дамда кредит беришни «техник сабабларга» кўра тўхтатган. Алоқа банк эса, автомобиль сотиб олишга кредит беришга тайёр экан.

Банк ходимининг сўзларига кўра, агар биринчи тўлов автомобиль нархининг 30 фоиз бўлса, кредит ставкаси йилига 16 фоиз бўлади. 40 фоиз бўлган тақдирда, ставка миқдори —15 фоизни, тўлов 50 фоиз дан кўп бўлса – йиллик фоиз миқдори 14 фоизни ташкил қилади.

Хўш, Нехиа 3 автомобильи кредитга олиш учун қанчага тушади?
GM Uzbekistan​ саҳифасида Некция 3 автомобильининг бошланғич нархи 66 млн сўм деб кўрсатилган. Шундан 30 фоиз, ўртача 20 млн. сўмни ташкил қилади. Демак биз банкдан 46 млн. сўм кредит оламиз.
Банк кредит бериш муддати 3 йил бўлгани учун ушбу суммани 36 ойга бўламиз. Демак, биз ҳар ой банкка 1 277 777 сўм кредитнинг асосий суммасини қайтаришимиз керак бўлади.

Ундан ташқари банкка фоиз ставкасини ҳам қайтаришимиз керак бўлади. Фоиз ставкаси эса, кредит тўланган сари пасайиб боради. Биринчи ойда банкка 613 минг сўм фоиз тўласак, охирги ойда 17 минг тўлаймиз.
Шунинг учун, ҳар ой банкка тўлаш керак бўлган сумма ҳам ўзгариб боради. Биринчи ойда 1, 891 минг сўм тўлаш керак, 13 ойда тўлов миқдори 1, 686 минг сўмга тушади, 25 ойда эса — 1,482 мингни ташкил қилади.

Банк талабига кўра ойлик тўлов миқдори жисмоний шахс маошининг 85 фоизидан кўп бўлмаслиги керак. Демак, кредит олишни истаган шахс маоши 2 млн. сўмдан кўп бўлиши керак.
Ундан ташқари, одатдагидек ҳужжатлар тўплами керак бўлади: паспорт, турар жойидан маълумотнома, иш жойидан охирги 12 ой давомида маоши кўрсатилган маълумотнома ва автосалон билан тузилган шартнома керак бўлар экан.

Банкнинг охирги талаби, кредит олинган даврда автомобиль тўлиқ суғурталанган бўлиши керак экан.
Нехиа 3 сотиб олиш учун 20 млн. сўм нақд пул, 2 млндан ортиқ расмий ойлик ва бир неча оддий ҳужжат бўлса етар экан. Айтишга осон экану, йўл-йўлакай сув остидан харсанг тошлар чиқиб қолмаса бўлди…

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Aвтомобилни кредитга олиш учун қандай ҳужжатлар керак?