10 640
«Ўзавтосаноат» ва «Пежо Ситроен» Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқарувчи янги завод қурилишини бошлади
«Жиззах» эркин иқтисодий ҳудудида 6 июлда янги UZBEKISTAN PEUGEOT CITROEN AUTOMOTIVE ишлаб чиқариш мажмуасининг пойдеворига капсулани қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Ушбу лойиҳа давомида 45 гектарлик ер майдонида "нолдан" бошлаб йилига 16 минг автомобиль ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси қурилади. Заводни лойиҳалаштириш француз компаниясининг тажрибали муҳандислари билан бирга "Пежо Ситроен" стандартлари ва талабларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Заводни Европанинг энг юқори стандартлари бўйича ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилган жараёни ва сифат назоратини таъминлайдиган замонавий технологик линиялар билан жиҳозлаш режалаштирилган. Завод қурилиши маҳаллий бош пудратчи томондан франциялик ҳамкорлар назоратида қисқа вақтларда амалга оширилади.
Янги мажмуанинг ишга туширилиши ва бозорга Европа етакчиси – "Пежо Ситроен"нинг замонавий енгил автомобилларини татбиқ қилиш билан ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга, автомобиль бозори ҳамда йўловчи ва юк ташишлар ўсишига улкан салоҳият мавжуддир.
Аввалроқ маълум қилингандек, 16 май куни "Ўзавтосаноат" АК ва "Пежо Ситроен" концерни ўртасида йўловчи ва юк ташишлар учун мўлжалланган, "Peugeot" ва "Citroën" брендлари остида енгил тижорат автомобилларини тўлиқ цикл бўйича ишлаб чиқарувчи қўшма корхонани яратиш ҳақидаги келишув имзоланган.
"Пежо Ситроен" гуруҳи янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари тақдим қилади ва ходимларни ўқитади. Шунингдек, қўшма корхона режаларига ишлаб чиқаришнинг биринчи йили автомобиллар эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни жалб қилган ҳолда 50 фоиздан кам бўлмаган маҳаллийлаштириш даражасини таъминлаш киради. Бугунги кунда "Ўзавтосаноат"га тегишли 30 га яқин бундай йирик корхона ва 160 дан кўпроқ кичик ва ўрта корхоналар мавжуд. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»