Шу кунларда Москва кўчаларида ғайриоддий автомобиль ҳаракатланмоқда. Сариқ-қора тусга бўялган машина шаҳар аҳолиси эътиборини жалб қиляпти.
Ҳозирда электр энергиясида ҳаракатланувчи ҳайдовчисиз автомобиль намунаси синовдан ўтказилмоқда. Транспорт воситаси соатига 30 км. тезликда ҳаракатлана олади. Аммо мутахассислар тақдимот давомида хавфсизлик юзасидан тезликни соатига 10 км.гача пасайтиришни маъқул деб топишди.
Автомобиль аккумуляторининг бир марталик қуввати 100 км.лик масофани босиб ўтиш учун етарли. Бундай таксилар салонига 12 кишини жойлаштира олади. Экспертларнинг айтишича, электромобиль қонунчиликдаги чекловлар боис 2020-йилга қадар шаҳар кўчаларида ҳаракатлана олмайди.
Ҳозирча синов жараёни давом этяпти. Агар лойиҳа кутилган натижани берса, у ҳолда 2018 йилдан бошлаб ушбу транспорт воситаси оммавий тарзда ишлаб чиқарилади.
Манба: uzbekistan24.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар