23:31 / 10.09.2017
7 847

«Jaguar» компанияси мутахассислари автомобиллар учун ақлли руллар жамланмасини яратди…

«Jaguar» компанияси мутахассислари автомобиллар учун ақлли руллар жамланмасини яратди…
Бу руллар енгил автомашиналар учун мўлжалланган бўлиб, «Sayer» деб номланган. Мундоқ олиб қараганда, унинг одатий руллардан сира фарқли жиҳати йўқдек туюлади. Аммо ундай эмас. Ақлли рул бир неча ўнлаб функцияларни адо этадики, бу ҳайдовчи учун кўз кўриб қулоқ эшитмаган имкониятларни яратиб беради.

Масалан, ақлли рулнинг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, агар сиз эртаси куни қаергадир белгиланган вақтда жўнашингиз лозимлигини ақлли рулга баён этсангиз, у буйруқни хотирасида сақлаб қолади ва айтилган дақиқаларда машина моторини ўзи мустақил тарзда ўт олдириб, сиз ташқарига чиқадиган эшик рўпарасига олиб келади-ю, сигнал бериб сизни чақиради.

Муҳандислар ҳозирча ақлли рулларнинг қолган хусусиятларини маълум қилишмаяпти. Бу ҳақда сентябр ойи охирларидагина хабар топиш мумкин экан.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «Jaguar» компанияси мутахассислари автомобиллар учун ақлли руллар жамланмасини яратди…