
Бировнинг автомашинасини бошқарганлик учун қанча жарима белгиланади?Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.
Холматжон Сайдалиев, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи:
— Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1351-моддасига кўра, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, уни рўйхатдан ўтказганлик ҳакидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, транспорт воситаси эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса лицензия карточкаси ёки йўл варақаси ёнида бўлмаган ҳолда бошқарилса, ишончномаларни, транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномаларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан (ҳисобга қўймасдан) транспорт воситалари бошқарилса энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солинади.
Манба: Даракчи «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар