Россиянинг Самара ва Ленинград вилоятларида GM автомобиллари йиғилишига доир музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақида 3 октябрь куни Ўзбекистон-Россия бизнес форумида иштирок этган Kun.uz мухбири хабар берди.
"Самара ва Ленинград вилоятларида GM Uzbekistan автомобилларининг саноат йиғилишини ташкил қилишга доир музокаралар олиб борилмоқда", - деди Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов.
Шунингдек бизнес-форумда маълум қилинишича, оғир юк автомобилларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва "КАМАЗ" бош конвейерида автотехникани йиғиш учун Ўзбекистондан компонентларни етказиш бўйича "КАМАЗ" ОАЖ билан музокаралар олиб боришга эришилган. Avtosanoat корхоналари томонидан УАЗ ва АвтоВАЗ конвейр гуруҳига эҳтиёт қисмларини етказиб бериш йўлга қўйилди.
Чирчиқ қишлоқ хўжалик техникаси заводи базасида "Ростсельмаш" компанияси билан йиғим-терим техникасини саноат йиғиш йўлга қўйилди.
Шунингдек "Ростех" давлат корпорацияси билан юқори технологик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга доир ҳамкорликка ҳам катта эътибор қаратилаётгани қайд этилди.
Шу ўринда Ўзбекистон бунинг учун барча кулай шароитларни яратиши таъкидланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”