18:56 / 03.10.2017
7 120

GM бензин ва дизель машиналардан тўлиқ воз кечишга қарор қилди

GM бензин ва дизель машиналардан тўлиқ воз кечишга қарор қилди
General Motors келгусида бензин ва дизель машиналардан тўлиқ воз кечишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Мотор»га таяниб «Дарё» хабар берди.

GM вакилларига кўра, компания келажакни электромобилларда кўради ва мазкур йўналиш етакчисига айланиш ниятида. Ички ёниш двигателли автомобиллардан электромобилларга ўтиш бир неча босқич ва турли тезликларда амалга оширилади. Бунда у ёки бу давлат бозорининг хусусиятларига эътибор қаратилади.

Биринчи босқич яқин 18 мобайнида тақдим этиладиган икки янги электромобил (GM моделлари қаторида ҳозир Volt ва Bolt EV бор) серияли ишлаб чиқарилишидан бошланади. Улар компания ихтиёрида 2023 йилга келиб пайдо бўладиган 20 моделдан дастлабкилари бўлади.

Олдинроқ электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтиши ҳақида Volvo маълум қилганди. Шунингдек, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Хитой, Норвегия ва Франция каби давлатлар яқин келажакда ички ёниш двигателли автомобиллар сотувини тўлиқ ман этишни ёқлаб чиқди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM бензин ва дизель машиналардан тўлиқ воз кечишга қарор қилди