Ўзбекистоннинг Ravon автомобиль бренди Россияда иккита янги маҳсулот – С синфли седан ва В классдаги шаҳарларга мўлжалланган кроссоверни тақдим этади. Бу ҳақда «Автостат» агентлигига асосан Кун нашри хабар берди.
Автомобиль ишлаб чиқарувчисининг вакиллари Б сегментининг субкомпакт кроссоверлари учун доимий равишда ўсиб бораётган талаб ва Россия бозоридаги С-синфнинг сезиларли улушини қайд этдилар. Шу билан бирга, компания бозорга жозибали моделларни тақдим этиши ва айни пайтда Россия Федерациясида ўз мавқеини кенгайтириши мумкин. Бу йилги натижаларга кўра, Ravon бренди сотувлар ҳажми 15 минг автомобилга, 2018 йилда эса 30 минг автомобилга қадар ошишини кутмоқда.
Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи Россия Саноат ва савдо вазирлиги билан РФда Ravon бренди остида автомобиллар йиғишни ташкил этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Ўз навбатида, Россия томони Санкт-Петербургда General Motors’нинг ҳозирча қурилиши тўхтаб қолган майдончасида машиналар ишлаб чиқариш вариантини кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.
Ҳозирги вақтда Ravon бренди Россияда тўртта моделга эга: Gentra, Nexia, R4 седанлари ва R2 ҳэтчбеки. Барча автомобиллар «GM Ўзбекистон» компанияси заводида ишлаб чиқарилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди