11:04 / 24.11.2017
12 075

2020 йилдан сўнг Ўзбекистонда ҳайдовчисиз автомобиллар пайдо бўлади!

2020 йилдан сўнг Ўзбекистонда ҳайдовчисиз автомобиллар пайдо бўлади!
“ГЛОНАСС” компаниясининг раҳбари Татьяна Ледовская “Connected Car Summit 2017” форумида нутқ сўзлаб, 2020 йилгача жаҳон миқёсида 150 мингта ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар ҳаракатланишини айтиб ўтди.

Балки 2020 йилда ўзбекистонлик автомобиль ишқибозлари ҳам ушбу “ихтиро”дан фойдаланишлари мумкин. Ахир дунёда пайдо бўлган янгилик кўп ўтмай Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Йўғе, дейсизми? Қарийб 100 миллион сўмга давлат рақамини сотиб олган ўзбекистонлик автомобиль ишқибозлари... Буни вақт кўрсатади!

Мазкур ҳайдовчисиз автомобиллар ҳаракатланиши даврида 4 минг гегабайт маълумотни қайта ишлашга қодир, бу эса 333 та замонавий смартфоннинг маълумотлар базасига тенгдир хотира ва функцияларни бажариш тезлиги демакдир, дейди Ледовскуя РИА ахборот агентлигига берган интервьюсида.

Бу ихтиро ўз ўрнида яқин келажакда бензин билан ҳаракатланувчи двигателлар (ички ёнув двигателли автомобиллар) сотилмай қолишига сабаб ҳам бўлиши ҳеч гап эмас!

Ледовскаянинг сўзларига кўра, 8 йилдан сўнг жуда кўп давлатларда электроавтомобилдан кенг фойдаланиш бошланади ва бу, ўз навбатида, 2040 йилгача дунё автомобиль фойдаланувчиларининг ярмини ташкил қилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » 2020 йилдан сўнг Ўзбекистонда ҳайдовчисиз автомобиллар пайдо бўлади!