16:18 / 17.12.2017
8 976

GM Uzbekistan автомобиль ойналари буғланиши ва антифриз борасида тавсиялар берди

Ўзбекистонда қиш мавсуми ҳукм сурмоқда. Бу эса автомобиль эгаларига турли хил ташвишларни келтириб чиқаради. Хусусан, қишқи шиналар харид қилиш, двигатель антифризини алмаштириш, аккумуляторни яна бир бор кўздан кечириш. Ойналарнинг буғланиши ҳам ҳайдовчиларнинг асабига тегидан жиҳатлардан биридир.

GM Uzbekistan альянсининг ижтимоий тармоғида антифриз ва ойналар буғланишига қарши ўз тавсиялари эълон қилнди. Даставвал ойналар буғланиши ҳақида.

«Машинангиз ойналари буғланишига қарши қандай курашиш лозим?»

Ойналарнинг буғланиши аксарият ҳайдовчиларнинг муаммоси саналади, айниқса қишки мавсумда. Бугун «GM Uzbekistan’дан маслаҳатлар» рукни орқали автомобилингиз ойналарининг буғланишидан қутилишнинг 4 хил усулини бохабар бўласиз!
GM Uzbekistan автомобиль ойналари буғланиши ва антифриз борасида тавсиялар берди
1-усул. Ойналарга ҳаво юбориб тозалаш усулини ёқинг. Дефлекторлардан ҳаво оқимини ойналарга йўналтиринг ҳамда ҳароратни кўтаринг. Агар автомобилда кондиционер бўлса у бир неча дақиқада ҳавони қуритади.

2-усул. Салонни шамоллатинг. Салонни шамоллатиш ички ва ташқи ҳарорат ўртасидаги фарқни мўътадиллаштириш имконини беради, бу эса ойналар буғланишини бартараф этишга хизмат қилади.

3-усул. Буғга қарши суюқликни қўлланг. Бозорда буғга қарши суюқликларнинг турли хили мавжуд. Улар ойнада таъсир принципи сезилмайдиган қоплама ҳосил қилади. Бу эса сув томчиларининг юзага келишига тўсқинлик қилади. Бунинг учун уни пуркаб ойналарни юмшоқ матодан бўлган салфетка билан артиш кифоя.

4-усул. Буғга қарши қоплама. Ойналарни оптика ва мотоцикл шлемлари ёки савдо ускуналарида ишлатиладиган махсус плёнка билан қоплаш ноодатий ва шу билан бирга узоқ муддатли ечим саналади.

Энди двигателни совутиш тизими ҳақида. Хўш, автомобиль эгаси антифриз ҳақида нималарни билиши лозим?

Биринчи галда ёдингизга солиб ўтиш керакки, автомобиль антифризи - бу двигателни совитиш тизимининг энг асосий таркибий қисмларидан бири саналади. У бир умрлик эмас, автомобилнинг бошқа суюқликлари сингари антифризни ҳам алмаштириб туриш лозим.

Matiz, Damas, Labo русумли автомобилларнинг антифризини алмаштириш жараёни ҳар 40 000 километрда, Captiva, Malibu, Orlando моделларида эса сал камроқ - ҳар 24 000 километр ёки 5 йилда бир марта ўтказилиши керак.

Антифриз харид қилар экансиз, G11, G12, G13 таснифи бўйича маҳсулотлар танлови борасида муаммо пайдо бўлади. Уларнинг фарқлари нималардан иборат?

G11 таснифи – занглашга қарши, мойлаш ва кўпириш борасида заиф хусусиятларга эга тоифадаги маҳсулотдир.

G12 таснифи – керакли нуқталарда зангга қарши қопламаларни юзага келтириш орқали иссиқлик қайтарилишини самаралироқ ташкил этади.

G13 таснифи – G12 даги барча хусусиятларга эга, шу билан бирга у экологик тасниф саналади.

Совутиш суюқликлари сифати ўзгармаган ҳолда рангларига кўра ҳам фарқланади.

Суюқликни алмаштиришда ишончли сотувчилардан харид қилинган, синалган антифриздан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ахир бутун бошли двигатель совутиш тизимининг тўғри ишлаши антифриз танловига бевосита боғлиқдир.

Манба: Кун.уз

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM Uzbekistan автомобиль ойналари буғланиши ва антифриз борасида тавсиялар берди