Очиғини айтиш керак, мамлакатимизда аввал бундай баллонларни текшириш ва синаш стандартлари мавжуд эмас эди
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда автомобилларга ўрнатилган газ баллонлар тақиқланиши ҳақида хабарлар тарқалди. ЎзА мухбири кўпчиликни ўйлантираётган мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси матбуот хизмати котиби Олимжон Жўраевнинг фикрлари билан қизиқди.
– Тадбиркорлар томонидан юртимизга кўп йиллар давомида чет мамлакатлардан автомобилларга мўлжалланган турли газ баллон ва ускуналари олиб келинган, – дейди О.Жўраев. – Жумладан, Хитойдан усти композит қопламали, халқона айтганда скотчли баллонлар келтирилган. Очиғини айтиш керак, мамлакатимизда аввал бундай баллонларни текшириш ва синаш стандартлари мавжуд эмас эди. Шу боис, бу баллонларга уларни ишлаб чиқарган заводлардан олинган синов натижаси асосида сертификатлар берилган.
Кейинчалик бундай баллонлардан фойдаланишда нохуш ҳодисалар рўй бера бошлади. Маълумотларга қараганда, ўтган вақт давомида 55 композит қопламали газ баллонининг портлаши натижасида 23 фуқаро тан жароҳати олган, 41 юртдошимиз ҳалок бўлган. Афсуски, бу каби аянчли ҳодисаларни кўра-била туриб ҳам юртдошларимиз ҳамон бундай баллонлардан фойдаланиб келмоқда. Яқинда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ана шундай баллон портлаши натижасида 2 (улардан бири ёш бола) йўловчи нобуд бўлди, 6 фуқаро жароҳатланди.
Бундай ҳодисаларга мустаҳкамлик даражаси паст бўлган композит қопламали газ баллонлар, баллонларга ортиқча босимда газ қуйиш, металл газ баллонларини навбатдаги техник синовдан ўтказмаслик ёки ўтказилган, деб қалбаки далолатнома расмийлаштиришлар сабаб бўлмоқда.
Тегишли идоралар мутахассислари хулосасига кўра, композит қопламали баллонлар металл қисмининг сифати ва қалинлиги талабга жавоб бермайди.
Шуларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги «Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари тармоғини ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичли ўтказиш ҳамда уларда газ баллон асбоб-ускуналарини хавфсиз ишлатишни таъминлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мамлакатимизда 2018 йилнинг 1 февралидан эътиборан автомобилларда композит қопламали газ баллонлардан фойдаланиш тақиқланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар