Рус императори Николай II’га тегишли Rolls-Royce сотувга қўйилди

  • 26 январь 2018, 23:39
  • 4 939
  • Авто
  • Рус императори Николай II’га тегишли Rolls-Royce сотувга қўйилди
    “Авто.ру” сайтида 1914 йилда ишлаб чиқарилган Rolls-Royce Silver Ghost (40/50 hp) машинаси сотилиши ҳақидаги эълон пайдо бўлди, деб ёзади Кун нашри. Машина эгасининг айтишича, ҳозирда Германияда сақланаётган автомобиль ўз вақтида сўнгги рус императори Николай II’га тегишли бўлган. Қадимий машина 278 млн рублга (4,5 млн доллар атрофида) баҳоланган.

    Rolls-Royce 40/50 hp 1913 йил Санкт-Петербургдаги халқаро автомобиль кўргазмасида тақдим қилинган. Россия императори буюртмасига кўра автомобилни яратиш билан Kellner et ses fils кузов ательеси шуғулланган.

    Машинанинг жиҳозлари орасига электр чироқлар, юмшоқ ўриндиқлар, гуллар учун ваза, кулдонлар ва телефон кирган. Машинага 50 от кучига эга 7,4 литрли двигатель ўрнатилган. Машина массаси 1971 кг.ни ташкил қилган. Автомобиль 100 км йўлга 17,5 литр ёнилғи ва бир литр мой сарфлаган. Машинанинг максимал тезлиги 117 км/соатни ташкил қилган.

    Николай II ўлимидан кейин автомобиль эгаси машинани Лас-Вегасдаги казинога томошага қўйган. Шундан кейин машина қайта сотилиб, Германиядаги бункерга яшириб қўйилган. Машина у ерда тасодифан топилган.

    Шу автомобиль 2013 йилда ҳам сотувга қўйилган. Ўшанда унга 5,5 млн евро (383 млн рубль) сўралган.

    Рус императорининг гаражида Silver Ghost’дан ташқари, Renault 40HP, Peugeot Bebe, Delaunay-Belleville ва Benz 16/40PS моделларидаги машиналар бўлган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Рус императори Николай II’га тегишли Rolls-Royce сотувга қўйилди