Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бир гуруҳ депутатлари Вазирлар Маҳкамасига депутатлик сўровини юборишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.
Маълум қилинишича, қуйи палатадаги 3та фракция аъзолари, шунингдек эко-ҳаракат аъзосидан иборат депутатлар гуруҳи «юридик шахсларнинг ҳайдовчилик малакасини ҳар икки йил қайта ошириш» бўйича 2017 йил 4 сентябрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 693-сон қарори юзасидан депутатлик сўровини тайёрлаган. Ҳозирча сўровномада нималарга урғу берилиши айтилмаган.
Гап шундаки, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган мазкур қарор билан «юридик шахсларнинг ҳайдовчилик малакасини ошириш ҳуқуқи» фақат «Автотест-Репорт» МЧЖга тегишли этиб белгиланган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расулбек Қушербоев эса бу ҳақда шундай дейди:
«Нега айнан «Автотест»? Нима учун 5-6 йил эмас, икки йил? Нима учун биргина МЧЖга бундай ваколат топширилмоқда?».
Олий Мажлис Депутатининг фикрича Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор қайта ўрганиб чиқилиши керак.
Депутат Қодир Жўраев эса «бу ерда монополияга қарши қонунчилик талаблари инобатга олинмаганлигини» таъкидлаган.
«Бу ҳолат эса ўз навбатида бундай хизматларни кўрсатувчи субъектлар ўртасида рақобат мухитини шаклланиши ўрнига, аксинча, битта МЧЖнинг монополиясининг ўрнатилишига, рақобатчиларнинг бозордан сиқиб чиқарилишига йўл очиб берган», дейди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, очиқ энциклопедия ва ОАВ хабарларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати бошлиғи Комил Алламжонов «Автотест» инновацион авто мактаб асосчиси сифатида эътироф этилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»