Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва ички бозорда расмий дилерлар тармоғи орқали сотиладиган “GM Uzbekistan” АЖ автомобилларини олиш учун жисмоний шахсларга қуйидаги тартиб асосида истеъмол кредитлари берилади.
Кредитлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, шунингдек, банкнинг минтақавий филиали мавжуд ҳамда банкда миллий валютада талаб қилинган даражагача депозит ҳисоб рақами очилган вилоятларда доимий иш ўрни ва пропискага эга жисмоний шахс – резидент (буёғига матнда қарз олувчи)га берилади.
Кредит қарз олувчи томонидан автомобиль нархининг 25 фоизи миқдори дастлабки бадал тўлови кўринишида тўлаш шарти билан автомобиль нархининг 75 фоизи миқдорида берилади.
Кредитлашнинг тўлиқ муддати учун суғурта мукофоти сўралган кредит суммаси таркибига киритилиши мумкин. Фақат кредитлашнинг тўлиқ муддатида унинг йиллик миқдори автомобил нархининг 1,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Банкда кредит гарови сифатида қуйидагилар қабул қилинади:
* кредит ҳисобига олинаётган автотранспорт воситаси (асосий гаров)и;
* банк талабини қондирадиган бошқа таъминот турлари(қўшимча);
Бунда гаров суммаси кредит суммасининг 125 фоиздан кам бўлмаган миқдорини қоплаши керак.
Қарз олувчи томонидан асосий қарз ва фоизлар ҳар ойда тенг миқдорда(аннуитет) тўлаб борилади.
Кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Кредит олиш учун ариза.
2. Иш жойидан охирги 12 ой давомида олган даромад ҳажмини тасдиқловчи маълумотнома ёки шу каби бошқа ҳужжат.
3. Яшаш жойидан маълумотнома.
4. Автомобиль олиш шартномаси.
5. Давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва ИНН олганликни тасдиқловчи ҳужжат нусхалари.
6. Паспорт ва ФЖБПТ дафтарчасидан кўчирма.
7. Кредит таъминоти бўйича ҳужжат. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи