
Ўзбекистонда автомобилларга ошиб бораётган талаб ва истакларни инобатга олган ҳолда хусусий ва тижорат банклари «Автокредит» турини жорий қилишда давом этади. Қуйида яна иккита банк томонидан ажратилган автокредитлар билан танишинг!
1. «Равнақбанк» ХАТБ қуйидаги ҳолларда автокредитлар ажратади:
— юридик шахсларга ва хусусий тадбиркорларга автотранспорт воситасини бирламчи ёки иккиламчи бозордан харид қилишга;
— жисмоний шахсларга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотрнаспорт воситаларини бирламчи ёки иккиламчи бозордан харид қилишга.
Фоиз ставкалари:
— 1 йилгача муддатга қисқа муддатли кредитлар — 19% йиллик;
— 3 йилгача муддатга узоқ муддатли кредитлар — 22% йиллик.
Кредит камида 125 % миқдорида таъминотга эга бўлиши лозим. Таъминот сифатида қуйидагилар тақдим этилиши мумкин:
— Пул маблағлари гарови;
— Транспорт воситалари, кўчмас мулк ва бошқа мулклар гарови;
— Суғурта полиси;
— Учинчи шахс кафиллиги.
Агар кредит миқдори харид қилинаётган авторанспорт воситаси нархининг 80 %идан ошмаса, таъминот сифатида фақат харид қилинаётган автотранспорт воситасининг ўзи қабул қилиниши мумкин.
2. «Ҳамкорбанк» АТБ томонидан ажратилган автокредитлар кредит маблағлари ҳисобига иккиламчи бозордан автотранспорт сотиб олиш учун мўлжалланган.
Автокредитлар иккиламчи бозордан сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини харид қилиш имкониятини беради.
Кредит шартлари:
Кредит миқдори — энг кам иш ҳақининг 1000 баробаригача;
Кредит муддати — 48 ойгача;
Бошланғич тўлов — кредит миқдоридан 25% ва ундан юқори. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар