22:22 / 22.02.2018
5 534

Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма автомобиль саноатини яратишни режалаштирмоқда

Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма автомобиль саноатини яратишни режалаштирмоқда
Бугунги кунда Қозоғистоннинг GM Uzbekistan билан ҳамкорлиги катта истиқболларга эга. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик Утембаев Андижон вилоятига ишчи сафари чоғида айтиб ўтди, деб ёзади "Дарё.уз" "Казинформ"га таяниб.

«Биз қўшма ҳамкорликнинг иккинчи босқичига чиқдик — бу автомобиль таркибий қисмлари базасини ривожлантириш учун маълум шароитларни яратиш. Ўтган йили Ravon русумидаги машиналарни йиғиш бўйича яхши пойдевор қўйилган эди, у бизнинг бозорларимизда рақобатбардошлилигини исботлади», — деди Утембаев.

«GM Uzbekistan билан шерикликни биз узоқ муддатли ва стратегик лойиҳа сифатида кўрмоқдамиз. Айни пайтда йилига 7 мингтагача автомобиль йиғиш бўйича келишувга эришилган. Жорий йилда линейкани Ravon R2 ва Ravon R4 моделлари билан кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз», — дея қўшиб қўйди у.

«Биз шунчаки автомашиналар йиғиш масаласини муҳокама қилмаяпмиз, умуман, қўшма автомобиль саноатини яратишни режалаштирмоқдамиз. Аллақачон қишлоқ хўжалик машиналари кластерини яратиш ҳақида келишувга эришилган… Биз Қозоғистоннинг бир нечта ҳудудларини автомобиль таркибий қисмлари базаси бўйича ишлаш учун кўриб чиқмоқдамиз», — дея хулоса қилди Қозоғистон элчиси.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма автомобиль саноатини яратишни режалаштирмоқда