17:42 / 27.02.2018
10 033

Ҳайдовчилар учун "янги ўзгариш"лар...

Ҳайдовчилар учун "янги ўзгариш"лар...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш фаолияти давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа шахслар томонидан амалга оширилади.

Улар ўқув жараёнига дарслар ўзлаштирилишини оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш, бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмаларнинг мавжуд бўлиши, ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)ни ушбу ўқув қўлланма билан таъминлаш, малака ошириш курсларида билимлар ўзлаштирилишини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурларининг мавжуд бўлиши, ҳар бир ўқитувчини ўқув дастурлари, турли педагогика технологияларидан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик карталар билан таъминлаш, ҳар бири камида 40 квадрат метр майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган икки ёки ундан кўп аудиторияларнинг мавжуд бўлиши каби шароитларга эга бўлиши талаб этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ҳайдовчилар учун "янги ўзгариш"лар...