«Concept_Two» суперкари.
Фото: «NV.ua»
Хорватиянинг «Rimac Automobili» компанияси Женевада бўлиб ўтаётган автошоуда ўзининг қуввати 1914 от кучига тенг суперкарини намойиш этди. «Concept_Two» номини олган модель 100 км/соат тезликка 1,85 сонияда эришади, деб маълум қилади «Xabar.uz».
«Concept_Two»нинг максимал тезлиги соатига 415 километрни ташкил этади. Шунингдек, унга 300 км/соат тезликда ҳаракатланиши учун 11,8 сония кифоя қилади. «Rimac» томонидан тақдим этилган техник тавсифлар тўғри бўлса, ушбу модель дунёдаги энг тезкор ҳисобланади.
«Мазкур автомобиль «ноль»дан бошлаб яратилган, ўзидан олдинги автомобиллардан ҳеч нима олинмаган», — дейди компания бош директори Мате Римак.
Гиперкарнинг ҳар бир ўқига алоҳида электромотор ўрнатилган. Бундан ташқари сиғими 120 киловатт/соатга литий-ионли аккумулятори бир марта қувватланиш орқали 650 километр масофани босиб ўтишини таъминлайди. Аккумляторнинг 80 фоизини атига 30 дақиқа ичида тўлдириш мумкин.
Мате Римакнинг маълум қилишича, автомобилга тўртинчи даражали «автопилот» бошқаруви ўрнатилган: машина кўп ҳолатларда мутлақ автоном ҳаракатланиши мумкин.
Айни вақт автомобиль харидорларга тақдим этилишга тайёр эмас. Суперкарнинг нархи ҳам ҳозирча маълум қилинмади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?