13:39 / 07.03.2018
7 915

Автомобиль транспортига оид янги қарорда нималарга эътибор қаратилган?

Автомобиль транспортига оид янги қарорда нималарга эътибор қаратилган?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ПҚ-3589-сонли қарорига шарҳ

Сўнгги йилларда республика иқтисодиёти ва аҳолисига автотранспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.

Йўловчи ташиш йўналишлари тармоғи кўлами 1,4 бараварга ортди, республика бўйича 117 та йўловчи автовокзали ва автостанцияси фаолият кўрсатмоқда.

Ҳаракатдаги таркибни замонавий, қулай автобуслар, микроавтобуслар, юк автомобиллари билан янгилаш, йўналишларни оқилона ташкил этиш ва кенгайтириш, ташишлар хавфсизлиги чораларини кучайтириш ҳисобига аҳолининг автомобиль ташишларига эҳтиёжини имкон қадар тўлақонли таъминлаш автомобиль транспортини ривожлантиришнинг асосий йўналишидир.

Ушбу факторларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди:

биринчидан, соҳада кичик тадбиркорликни ривожлантириш учун қонунчилик даражасида қулай шарт-шароитлар яратилди;

иккинчидан, йўловчилар автовокзаллари ва автостанцияларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш, янги йўловчи йўналишларини очиш, автомобиль транспорти ҳаракатдаги таркибини янгилаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда;

учинчидан, ташишлар йўналишларини тендер орқали жойлаштириш механизмларини жорий этиш йўли билан автомобиль транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатлари ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда;

тўртинчидан, автомобиль ташишларини бошқариш тизимига тадбиркорлар томонидан тегишли давлат хизматларини олишда рухсат бериш ва лицензия жараёнларини максимал даражада соддалаштириш, талаб этилаётган ҳужжатлар сони, уларни тақдим этиш муддатларини қисқартиришни назарда тутувчи ягона ахборот-интеграллашув тизими жорий этилган.

Шу билан бир қаторда, автотранспорт хизматлари соҳасини жадал ривожлантиришнинг мавжуд имкониятлари ва захираларидан тўлиқ ҳажмда фойдаланилмаяпти.

Автотранспорт хўжаликларини модернизация қилиш замонавий талаблар даражасида эмас, соҳада ахборот-коммуникация технологиялари ва интеллектуал транспорт тизимлари етарли даражада жорий этилмаяпти, автотранспорт хизматлари экспорти-импорти ва транзит салоҳиятидан фойдаланиш даражаси пастлигича қолмоқда.

Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, ташкилий ва институционал ўзгаришларни самарали амалга ошириш, автотранспорт хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашиш ва автомобиль ташишлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди:

биринчи – Агентликнинг кемачилик Регистри томонидан дарё транспортининг давлат бошқаруви ва тартибга солиш функциялари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кичик ҳажмли кемалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси функциялари билан ўхшашлиги инобатга олиниб, Агентликнинг кемачилик Регистри Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарувига ўтказилмоқда;

иккинчи – автотранспорт соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органларининг ортиқча такрорловчи жараёнлари бекор қилинмоқда;

учинчи – 2018-2021 йилларда 437 та янги йўловчи йўналишларини ташкил этиш ҳамда 84 та автовокзал ва автостанцияни қуриш ва реконструкция қилишнинг, иқтисодиёт соҳалари ва аҳолининг республика чекка минтақаларида ташишларга бўлган эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда янгиланган мақсадли кўрсаткичлари, шунингдек, юкларни халқаро автомобилда ташишларни амалга оширувчи миллий ташувчиларнинг оғир юк ташувчи 3824 та автотранспорт воситалари паркини янгилашнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланмоқда;

тўртинчи – автомобиль ташувлари билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этиш учун шаҳарлар ва туманларда автомобиль ташувларини мувофиқлаштириш шуъбалари ташкил этилмоқда;

бешинчи – автомобиль транспортини бошқариш тизимига интеллектуал транспорт тизими инновация лойиҳаларининг зарур элементларини жорий этишни назарда тутувчи, умумий қиймати тахминан 90 миллиард сўмни ташкил этувчи ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш Дастури тасдиқланмоқда.

Жумладан, умумий фойдаланишдаги йўловчилар ташишларни амалга оширишни онлайн тарзда автоматлаштирилган мониторинг қилиш тизимини тезкор хизматлар тизимлари билан интеграллашган ҳолда яратиш ва жорий этиш;

умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчилар транспортида ягона автоматлаштирилган йўл ҳақи тўлови тизимини жорий этиш;

белгиланган вазифалар ва функциялар бажарилишининг тезкорлиги ва сифатини оширишга ҳамда кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари рўйхатини кенгайтиришга имкон яратувчи “Ўзавтотранс” агентлиги фаолиятининг автоматлаштирилган ахборот тизимларини яратиш;

олтинчи – ташишлар жараёни, автовокзаллар ва автостанциялар фаолиятининг марказлашган нозимлик назорати ва бошқаруви тизимини яратиш ва жорий этиш назарда тутилмоқда;

еттинчи – жойлардаги маҳаллий давлат органлари қарамоғида бўлган умумий фойдаланиш йўловчи йўналишларидаги тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш назарда тутилмоқда;

саккизинчи – соҳани янада ривожлантириш бўйича дастурий чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадлари учун Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда.

тўққизинчи – Автомобиль транспорти соҳасини ёш мутахассислар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таркибидаги 3 та (Нукус автомобиль йўл хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, Андижон транспорт ва хизматлар кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ҳамда Самарқанд автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи) “Ўзавтотранс” агентлиги таркибига ўтказилмоқда.

“Ўзавтотранс” агентлиги қошида автомобилда йўловчилар ёки юклар ташиш, транспорт-логистика фаолиятини амалга оширувчи мустақил ихтисослашган, юридик шахс ҳуқуқлари билан унитар корхоналар ташкил этилади.

Автотранспорт воситаларининг оғирлик ва габарит кўрсаткичлари назоратини жорий этиш бўйича стационар ва кўчма масканларни амалда жорий этиш чора-тадбирлари режалаштирилмоқда.

Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, давлат бошқаруви ва тартибга солиш функцияларини аниқ белгилаб олиш, ташкилий ва институционал ўзгартиришлар, хизмат кўрсатиш бозори ҳамда автомобиль ташишлари хавфсизлигини шакллантириш ва ривожлантириш масалаларини ҳал этишда махсус ваколатли давлат органи ҳисобланган Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги фаолияти самарадорлигини оширишга имкон яратади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автомобиль транспортига оид янги қарорда нималарга эътибор қаратилган?