2018 йилнинг 12 март кунидан Миробод тумани Водил кўчаси 54-уй манзили бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг янги рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси очилади. Ушбу бўлинма Мирзо Улуғбек тумани аҳолисига хизмат кўрсатади. Бу ҳақда ШИИББ хабарига таяниб Кун нашри маълум қилмоқда.
Шу кундан Яккасарой тумани аҳолисига Сергели тумани “Сергели-авто бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган ИИББ ЙҲХБнинг 1-сонли туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси томонидан хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилмоқда. Бу ўз навбатида Юнусобод ва Чилонзор туманларида жойлашган ЙҲХБ ТРИБларда навбатларни қисқартириш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим ва барча бўлинмаларида ҳафтанинг душанба куни иш куни қилиб белгиланди. Фақатгина Чилонзор туманида жойлашган 3-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмасида таъмирлаш ишлари туфайли 19 март кунидан бошлаб ҳар душанба ҳам ишлаш йўлга қўйилмоқда.
Барча бўлим ва бўлинмаларда қўшимча равишда жамғарма кассаларининг дарчалари очилди. Шунингдек, транспорт воситаларининг агрегат рақамларини солиштириш масканида катта навбатларни бартараф этиш мақсадида қўшимча ходим ва воситалар жалб этилди. Фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий хайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун қўшимча хоналар ташкил этилди.
12 мартдан ИИББ ЙҲХБ РИБ ва ТРИБлар иш жадвалига 4-сонли РИБ очилиши сабабли амалга киритилаётган ўзгаришлар
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»