
Тошкент шаҳрида чорраҳаларда светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ўнгга ҳаракатланишга рухсат бериш бўйича тажрибалар давом эттирилмоқда. Айни тажриба якунланиб, ўзининг ижобий самарасини берганидан сўнг, қизил чироқда бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл берган ҳолда ўнгга бурилишга рухсат берилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Маъруф Ҳамроев KUN.UZга маълум қилди.
“Тажриба тариқасида давом эттирилмоқда. Ҳозирда, Нурафшон кўчаси билан кесишган 2 чорраҳада ҳам қизил чироқда ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилган. Бундан аввал, бундай ишора фақат Сарикўл чорраҳасига қўйилган эди. Бу ижобий натижасини берса, қолган чорраҳаларда ҳам бунга рухсат этилади. Буларнинг барчаси, фуқароларга ва ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида қилинмоқда”, деди Маъруф Ҳамроев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар