21:35 / 24.03.2018
9 343

Ўзбекистонда қорайтирилган ойнали автомашинада юришга рухсат этилдими?

Ўзбекистонда қорайтирилган ойнали автомашинада юришга рухсат этилдими?
Сўнгги пайтларда Тошкент кўчаларида ойналари қорайтирилган авомобиллар тез-тез кўзга чалинмоқда. Бу ҳолатни кўрган ҳамшаҳарларимизда “қорайтирилган ойнали уловда ҳаракатланиш мумкин бўлдими?” деган савол туғилмоқда.

ЙҲҲБ ходимларининг www.uza.uz сайтига берган маълумотларига кўра Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасида қорайтирилган ойнали автомобилда ҳаракатланиш тақиқлангани кўрсатилган. Ҳамда қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш жарима майдонига эвакуация қилинади. Қоидани бузиш энг кам иш ҳақининг 1 баробари билан жазоланади. Агарда вазият яна такрорланса, жарима энг кам иш ҳақининг 2 баробарида белгиланади. Ушбу қоида Ўзбекистон ҳудудида ҳаракатланувчи барча автомобил эгаларига тегишли. Жорий йилда мазкур қоидани бузиш ҳолатлари содир этилган.

Қўшни давлатдан ўз машинасида ташриф буюрган сайёҳлар ҳам мазкур қоидага амал қилишлари лозим. Ўзбекистон Республикаси чегарасида мамлакатга кириб келаётган хорижий автомашина эгасига ушбу қоидалар биринчи галда огоҳлантирилади ва тушунтирилади. Агар қоида бузилган тақдирда ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудидаги элчихоналарга тегишли уловлар мазкур қоида билан чекланмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда қорайтирилган ойнали автомашинада юришга рухсат этилдими?